Миллий архивда сақланаётган 56 та йиғмажилд махфийликдан чиқарилди
Ўзбекистон миллий архивида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларидан 56 та йиғмажилд ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Алиев маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил давомида Ўзбекистон миллий архивида сақланаётган 1917 йилгача бўлган архив ҳужжатларидан 10 та фонддан жами 56 та йиғмажилд ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилган.
Жумладан И-1 «Канцелярия Туркестанского генерал губернатора» (1868-1917й.) фондининг 26-та: И-3 «Российское императорское политическое агентство в Бухаре»; И-5 «Канцелярия начальника Зеравшанского округа», И-16 «Управление переселенческим делом в Сыр-Дарьинском районе»; И-19 «Ферганское областное управление», И-46 «Управление Туркестанского таможенного округа»; И-194 «Патта Гисарская таможня», И-278 «Товарищ прокурора Самаркандского окружного суда по Самаркандскому участку», И-715 «Подготовительные материалы к составленной полковником А.Г.Серебренниковым публикации документов «Туркестанский край. Сборник материалов для истории его завоевания» ва И-722 «Штаб Туркестанского военного округа» фондларидаги 56 та йиғмажилдлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилди ва тадқиқотчилар учун илмий муомалага киритилди.
Шунингдек, Р-314 «Уполномоченный управления по эвакуации населения при Совете Народных Комиссаров УзССР» фонди ва Р-837 “Совет Народных Комиссаров УзССР” фондларининг 603 та варақдан иборат архив ҳужжатлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилган.
2022 йил давомида 290 та вазирлик, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотларда архив иши бўйича давлат назорати тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган текшириш натижасида архив ишига масъул ходимларнинг 10 нафарига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, тегишли суд органларига юборилган; 4 та ўтказилган текширишлар бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган; қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида 218 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди
Ўзбекистон | 10:01
-
Эрон икки французни "Моссад" фойдасига жосусликда айблади
Жаҳон | 09:48
-
Автомобил таъмири хизматига талаб энг юқори бўлган ҳудуд айтилди
Ўзбекистон | 09:20
-
Ўзбекистон ва Миср Султон Сайфиддин Қутуз ҳақида филм яратиши мумкин
Ўзбекистон | 09:03
Мавзуга оид

13:40 / 19.06.2024
ИҲЕС Россияни совет архивларидан фойдаланишга рухсат бермагани учун қоралади

10:39 / 16.06.2024
100 йил олдин Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қандай нишонланган? Архив суратлар

19:08 / 01.05.2024
2024 йилда архив ҳужжатларининг қанчаси махфийликдан чиқарилгани маълум қилинди

15:49 / 11.12.2023