Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан архив хизматлари учун талаб этиладиган ҳужжатлар қисқаради
2026 йилдан архив хизматларини кўрсатишда ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш босқичма-босқич бекор қилинади, айрим хизматлар бўйича кўрсатиш муддатлари эса бир неча мартага қисқартирилади. Бу фуқаролар ва ташкилотлар учун архив билан ишлаш жараёнини анча енгиллаштиради.
Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан архив хизматларини кўрсатишда қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади, жумладан:
талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказишда тегишли архив муассасаси ёки ташкилот раҳбарининг тавсия хати;
мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома беришда сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси.
Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан қатор архив хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилади:
- архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистондан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома бериш муддати 15 иш кунидан 5 иш кунигача;
- яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш муддати 20 иш кунидан 10 иш кунигача;
- олий ва ўрта-махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш муддати 5 иш кунидан 2 иш кунигача;
- архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) муддати 3 иш кунидан 1 иш кунигача.
Ушбу ўзгаришлар архив хизматларининг тезкорлиги ва қулайлигини ошириш, фуқаролар ва ташкилотлар зиммасидаги бюрократик юкни камайтиришга қаратилган.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
10:00 / 13.04.2026
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
10:11 / 08.04.2026
“Менинг боғим” лойиҳаларига депутатлар аралашуви кучайтирилади
09:45 / 07.04.2026