Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий архивларда ҳужжат ҳаракатига RFID технологияси жорий этилади
Президент фармонига мувофиқ, “Ўзархив” агентлиги давлат архивларида сақланаётган алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар ҳаракатини автоматлаштириш учун RFID (радиочастотали идентификация) технологиясини жорий этади. 2026 йил 1 июндан бу технология миллий архивларда ҳужжатлар билан ишлашда мажбурий қўлланади.
Фармонга кўра, “Ўзархив” агентлигининг давлат архивларида сақланаётган алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар ҳаракатини автоматлаштириш ишларига RFID (радиочастотали идентификация) технологияси жорий этилади.
2026 йил 1 июндан ушбу технология Ўзбекистон миллий архивларида сақланаётган ҳужжатлар билан ишлашда мажбурий қўлланилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 августдан қуйидаги давлат архивлари функциялари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда амалга оширилади:
- Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
- йиғмажилдлар рўйхатини тузиш ва расмийлаштириш, уларга оид илмий-маълумотнома аппаратини тузиш, келишиш ва тасдиқлаш;
- давлат архивлари томонидан архив ҳужжатларини қабул қилиш ва фойдаланишга бериш;
- корхона, муассаса ва ташкилотлар қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатларини ҳуқуқий ворисларда сақлаш масаласини давлат архивлари билан келишиш;
- давлат архивларига архив ҳужжатлари топширилиши лозим бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг ягона рўйхатини шакллантириш.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
19:02 / 01.05.2026
Ўзбекистон сунъий интеллект даврига киряпти: президент қандай вазифаларни қўйди?
19:07 / 21.01.2026
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
09:14 / 20.01.2026