Жаҳон | 10:24 / 20.02.2023
5375
2 дақиқада ўқилади

«Навалний» фильми Британиянинг BAFTA мукофотига сазовор бўлди

Россиялик сиёсатчининг заҳарланиши ҳақидаги ҳужжатли фильм «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинациясида ғолиб бўлди.

Фото: AP

«Навалний» ҳужжатли фильми Британия кино ва телевидение санъати академиясининг (BAFTA) «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинациясида ғолиб чиқди. Мукофотларни топшириш маросими 19 февраль, якшанба куни Лондондаги Қироллик фестиваль-ҳоллда бўлиб ўтди.

Канадалик режиссёр Дэниел Роэрнинг фильми 2020 йил август ойида россиялик мухолифатчининг заҳарланиши, унинг даволаниши, комадан чиққани ва сиёсатчининг ўзи заҳарланиш ҳолатларини ўрганиши ҳақида ҳикоя қилади. Фильм Навалнийнинг Россияга қайтиши, у ерда ҳибсга олингани, «Ив Роше» иши бўйича судлангани ва колонияга жўнатилгани билан якунланади.

Фильмнинг премьераси 2022 йил январь ойида «Сандэнс» кинофестивалида бўлиб ўтди, у ерда фильм томошабинлар мукофотига сазовор бўлди. 2022 йил декабрь ойида фильм Американинг Cinema Eye Honors танловида иккита мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, у 12 март куни топшириладиган Америка кино санъати академиясининг («Оскар») мукофотлари учун номзодлар рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид