Жаҳон | 16:32 / 21.02.2023
12280
2 дақиқада ўқилади

Россия СҲҚ шартномасида иштирок этишни тўхтатяпти

Фото: ТАСС

Федерал мажлис олдида нутқ сўзлаган Владимир Путин Россия стратегик қуроллар шартномасидаги иштирокини тўхтатаётганини ва ядро қуролини синовдан ўтказишга тайёрлигини айтди.

Россия президенти Владимир Путин 21 февраль, сешанба куни Федерал мажлисда сўзлаган нутқида Москва Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартнома (СҲҚ)даги иштирокини тўхтатаётгани ва янги ядровий қуролларни синовдан ўтказишга тайёрлигини айтди. Унинг таъкидлашича, мамлакат келишувдан чиқмайди, фақат ундаги иштирокини тўхтатади.

Ғарб давлатлари «ўзлари бизни стратегик мағлубиятга учратиш ниятида эканликларини очиқ айтмоқдалар» ва шу билан бирга «ядровий иншоотларимизга ёпишяпти», деди Путин бу қадамни изоҳлаб.

Путиннинг сўзларига кўра, ҳозирда Қўшма Штатлар ядро қуролининг янги турларини яратмоқда ва Россия ядровий синовларни ўтказишга тайёр бўлиши керак. «АҚШ синовдан ўтказса, биз ҳам синовдан ўтказамиз. Ҳеч кимда глобал стратегик тенглик йўқ қилиниши мумкинлиги ҳақидаги иллюзия бўлмаслиги керак», - дея қўшимча қилди Путин.

Мавзуга оид