17:33 / 22.02.2023
25974

«Насаф» ҳужумчиси Россия клубига трансфер қилинди

«Насаф» клуби жамоа ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевнинг легионерга айланганини расман маълум қилди.

Фото: Tribuna.uz

«Клубнинг ёш, умидли ҳужумчиси Россиянинг «Алания» жамоасига трансфер қилинди. «Насаф» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлари ҳамда жамоамизнинг севимли мухлислари номидан Ҳусайн Норчаевга келгусидаги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!», - дейилади клуб хабарида. 

Ҳусайн Норчаев «Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилдан буён бош жамоа таркибида эди. Норчаев «Насаф» таркибида Суперлиганинг бир марта кумуш ва бир марта бронза медалларини, икки бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. 2021 йилда ОФК кубогида тўпурарга айланганди.

Эслатиб ўтамиз, Қарши клуби куни кеча ОЧЛ-2022 турнири 1/8 финалида «Аш-Шабоб»га мағлуб (0:2) бўлиб, турнирни тарк этганди. 

Аввалроқ, «Насаф» ўз сафига Ўзбекистон миллий жамоасига номзод ҳужумчи Азизбек Амоновни қўшиб олгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Владикавказнинг «Алания» клуби Россия 1-дивизионида 20 ўйиндан кейин 38 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда. Ўз вақтида ушбу жамоа сафида Миржалол Қосимов ва Марат Бикмаев тўп сурган.

Top