Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик қария 21 йил давомида Қозоғистонда ҳужжатсиз юргани маълум бўлди
Уни ватанига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Фото: Kazinform
Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 21 йилдан бери ҳужжатсиз яшаб келаётган ўзбекистонлик қария аниқланди. Шахси аниқлангач, хорижлик фуқаро ўз мамлакатига қайтарилади, деб хабар берди Kazinform.
Вилоят полиция департаменти матбуот хизмати хабар беришича, 20 январдан буён «Мигрант» фавқулодда профилактика тадбири ўтказилмоқда.
«Тадбир давомида ҳужжатсиз юрган 72 ёшли хорижлик фуқаро аниқланди. Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонга 2000 йилда келган. Қозоқ аёли билан оила қурган. Эр-хотиннинг беш фарзанди бор. Унинг сўзларига кўра, ўша йилларда ҳужжат тайёрламоқчи бўлган. Бироқ, барча керакли ҳужжатларни тақдим эта олмаган», дейилади хабарда.
Ҳозирда Атирау шаҳар полиция бошқармаси миграция хизмати бўлими ходимлари ҳужжатларни йиғмоқда. Хусусан, 1951 йилда туғилган хорижликнинг шахсини аниқлаш ва ўз мамлакатига қайтариш учун Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги консуллигига тегишли ҳужжатлар рўйхати юборилган.
Мавзуга оид
10:21 / 26.03.2026
Италия ўзбекистонликларни мавсумий ишга қабул қилади
10:16 / 26.03.2026
Швециядан 14 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
07:17 / 25.03.2026