Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
Мамлакатда суткада ўртача бир кишига тўғри келадиган сув миқдори тахминан 4778 литрга тенг.
Фото: iStock
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди. Бу ҳақда Worldometer интернет хизмати маълумотлари гувоҳлик беради.
Мамлакатда суткада ўртача бир кишига тўғри келадиган сув миқдори тахминан 4778 литрга тенг.
Таққослаш учун, Қозоғистон тахминан 3397 литр, Қирғизистон тахминан 4153 литр, Тожикистон 4460 литр сарфлайди, Туркманистон эса суткасига бир кишига 15445 литргача сув сарфлаш билан рўйхатда биринчи ўринда туради.
Worldometer маълумотларига кўра, Туркманистон аҳолиси кунлик сув истеъмоли бўйича нафақат Марказий Осиёда, балки дунёда ҳам етакчилик қилади.
Аҳоли жон бошига сув истеъмоли энг юқори бўлган ўнта мамлакат:
- Туркманистон (суткасига бир кишига 15445 литр);
- Чили (суткасига 5 880 литр);
- Гайана (суткасига 5 284 литр);
- Ўзбекистон (суткасига 4 778 литр);
- Тожикистон (суткасига 4 460 литр);
- Қирғизистон (суткасига 4 153 литр);
- АҚШ (суткасига 3 732 литр);
- Эрон (суткасига 3 638 литр);
- Эстония (суткасига 3 585 литр);
- Озарбойжон (суткасига 3512 литр).
Сув истеъмолининг энг паст даражаси Африка мамлакатларида қайд этилган. Энг паст кўрсаткич Конго Демократик Республикасида бўлиб, у ерда ҳар бир кишига суткасига атиги 32 литр сув сарфланади.