Ўзбекистон | 10:05 / 24.02.2023
16073
1 дақиқада ўқилади

Меҳнат ресурслари сони энг кўп бўлган ҳудуд маълум қилинди

2022 йилда Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони қарийб 19,5 млн кишини ташкил этган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида меҳнат ресурслари сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 2 160,4 минг киши.

Ундан кейинги ўринлардан меҳнат ресурслари сони мос равишда 2 095,5 минг киши ва 1 916,8 минг кишини ташкил қилган Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳри жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Қашқадарё вилояти – 1 819,3 минг киши;
  • Андижон вилояти – 1 777,9 минг киши;
  • Тошкент вилояти – 1 616,3 минг киши;
  • Наманган вилояти – 1 592,8 минг киши; 
  • Сурхондарё вилояти – 1 469 минг киши;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1 074,6 минг киши;
  • Бухоро вилояти – 1 073,4 минг киши;
  • Хоразм вилояти – 1 050,1 минг киши;
  • Жиззах вилояти – 791,1 минг киши;
  • Навоий вилояти – 570,2 минг киши; 
  • Сирдарё вилояти – 487,2 минг киши.

Мавзуга оид