Ўзбекистон | 16:11 / 25.02.2023
61803
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги АГТКСда Nexia-3 машинаси портлади

Газ тўлдириш станцияси ишчиси жароҳат олиб вафот этган.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Бугун, 25 феврал куни соат 11:00ларда Самарқанд шаҳрида жойлашган “Камалак” МЧЖга қарашли АГТКС (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси)да Nexia-3 машинасига газ қуйилаётганда унга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Оқибатда «метан заправка» ишчиси жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 2023 йил 24 феврал куни Қарши шаҳридаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида газ олаётган Nexia-3 портлаб кетганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид