Ўзбекистон | 07:50 / 25.02.2023
20975
2 дақиқада ўқилади

Шоир Ошиқ Эркин вафот этди

Таниқли шоир Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Ошиқ Эркин — Эркин Мадраҳимов 86 ёшида ҳаётдан кўз юмган.

Ошиқ Эркин (Эркин Мадраҳимов) 1937 йил 7 майда Хивада туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тугатган.

Ошиқ Эркиннинг 30 га яқин бадиий ва публицистик китоблари нашр этилган. Жумладан, “Иқбол”, “Оҳулар”, “Йилга татиган бир тонг”, ”Ёлғоннинг умри қисқа”, “Пўлат ва унинг бобоси”, “Тиллақуш”, “Меҳринг тушди юракка”, “Азим дарё”, “Ўлгунча сизни дерман”, “Ишқинг тушди юракка”, “ Мужгонингга салламно” каби китоблари шеърият ихлосмандларига яхши таниш. 

Ошиқ Эркин “Шуҳрат” медали ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани