Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтилади – давлат дастури
Фуқароларнинг меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасидан келиб чиқиб ногиронликни белгилаш амалиётидан воз кечилади.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури президент томонидан имзоланди.
Унда ижтимоий соҳага оид чора-тадбирлар ҳам белгилаб қўйилди.
Жумладан, фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.
Ногиронликни белгилашда фуқароларга қўшимча енгилликлар яратиш мақсадида:
а) 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлик идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларда фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади;
б) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил 1 апрелга қадар ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш концепцияси лойиҳасини киритади.
Унда:
- фуқароларнинг меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасидан келиб чиқиб ногиронликни белгилаш амалиётидан воз кечиб, унинг ўрнига жаҳон стандартлари асосида ногиронликни белгилашга ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётга ижтимоий мослашуви ва уларнинг соғлиғини қайта тиклашга;
- ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматлардаги ахборот технологияларидан, имо-ишора тилидан ҳамда мулоқотнинг бошқа муқобил шаклларидан фойдаланиш имкониятларини яратишга эътибор қаратилади.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026