Путин Россиянинг СҲҚШдаги иштирокини тўхтатди
Путин Россиянинг АҚШ билан тузилган стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатувчи қонунни имзолади.
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартномада (СҲҚШ) иштирокини тўхтатувчи қонунни имзолади. 28 февраль, сешанба куни ҳужжат ҳуқуқий ахборот интернет порталида жойлаштирилди.
Россия «Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида 2010 йил 8 апрелда Прагада имзоланган Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги шартноманинг амал қилишини тўхтатади», — дейилади қонун матнида.
Шартномани янгилаш тўғрисидаги қарор «Россия Федерацияси Президенти томонидан қабул қилинади», дея таъкидланади ҳужжатда.
Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжат Давлат Думаси томонидан қабул қилинган ва 2023 йил 22 февралда Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган.
Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги СҲҚ-III шартномаси Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича охирги йирик келишув эди. Вашингтон ва Москва ядро каллаклари сонини 1550 тагача қисқартиришга ва оғир бомбардимончи самолётлар сонини 700 тагача чеклашга ваъда берган. Ҳужжат, хусусан, АҚШ ва Россиянинг ўзаро қурол назорати учун бир-бирининг ҳарбий ядровий объектларини ўзаро текширишини назарда тутган.
Мавзуга оид
17:53
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024