Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ўзбекистонда заргарлик факультети очиши мумкин
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Миср Араб Республикаси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Фото: Dunyo
Унда вазир И.Абдураҳмонов, Хелван университетининг санъат таълими кафедраси заргарлик буюмлари дизайни профессори Карам Мосаад Аҳмед Моҳамед Фараг, Vassef Jeveleri компанияси бош директори Ихаб Вассеф, Kirmena Jeveleri таъсисчиси Мамдух Абдалла иштирок этди.
Учрашувда заргарлик саноатини ривожлантиришда малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда заргарлик буюмларининг замон талаблари асосида янгича дизайнларини ўзлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларига профессионал мутахассислар тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
И.Абдураҳмонов мамлакатда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг бирида заргарлик саноати учун мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослашган факультет очиш масаласи долзарб эканини қайд этди.
Мавзуга оид
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025
Ўзбекистон–Миср: тўқимачиликда қўшма корхоналар ташкил этилади
12:45 / 13.12.2025