Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади
Вашингтон жума куни Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади, деб хабар қилди Reuters АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши спикери Жон Кирбига таяниб. У ҳеч қандай тафсилотларни ошкор қилмади.
Вашингтон Украинага аввалги 2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетининг мазмунини Россия ҳужумининг бир йиллиги муносабати билан 24 февраль куни ошкор қилди.
У бир неча турдаги дронлар, рус дронларига қарши жанговар қуроллар, HIMARS ва лазер ёрдамида бошқариладиган ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, радиоэлектрон урушни аниқлаш учун ускуналар, артиллерия ўқ-дорилари ва миналардан тозалаш учун ускуналарни ўз ичига олган.
Аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Ғарб иттифоқчиларининг Россияга урушда ҳарбий ёрдам берса, Хитойга нисбатан санкциялар жорий этишга тайёрлигини текшираётгани хабар қилинганди.
Уларнинг сўзларига кўра, текшириш ҳозирча эрта босқичда, Пекинга қарши эҳтимолий санкцияларни мувофиқлаштиришда АҚШ асосан «катта еттилик» мамлакатлари қўллаб-қувватловига эришишга ҳаракат қилмоқда.
Украинага қарши урушда Хитойнинг роли, эҳтимол, 3 март куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган АҚШ президенти Жо Байден ва Германия канцлери Олаф Шольц учрашувида муҳокама мавзуларидан бирига айланади. Санкциялар киритилишини назорат қилувчи АҚШ Молия вазирлиги ҳали Reuters хабарига изоҳ бермади. Сўнгги ҳафталарда Қўшма Штатлар бир неча бор Хитой Россияга қурол етказиб бериш имкониятини кўриб чиқаётганини таъкидлади. Пекин ҳукумати буни рад этяпти.
Мавзуга оид
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026