14:09 / 03.03.2023
3687

VietJet Air Хошимин ва Тошкентни тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди

Фото: Uzbekistan Airports

Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Хошимин — Тошкент — Хошимин йўналиши бўйича тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

Авиаташувчи ва Uzbekistan Airports ўртасида ерда хизмат кўрсатиш бўйича тегишли шартнома имзоланди. Биринчи чартер рейси 2023 йил 2 майга белгиланган.

Парвозлар 367 йўловчига мўлжалланган А-330 самолётларида амалга оширилади. Биринчи босқичда парвозлар чартер асосида ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилади.

VietJet Air — Вьетнамда ташкил этилган биринчи хусусий, халқаро арзон авиакомпания, штаб-квартираси Хошимин шаҳрида жойлашган. VietJet Air беш йил давомида (2017-2021 йиллар) энг яхши ультра арзон авиакомпания сифатида эътироф этилган.

Мавзуга оид
Top