Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
Хошимин шаҳридан Истанбулга йўл олган Turkish Airlines авиакомпаниясининг TK163 рейси Самарқанд халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, Boeing 787 ҳаво кемаси экипажи йўловчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида муқобил аэродром сифатида Самарқанд аэропортига йўналиш олган. Самолёт Тошкент вақти билан соат 3:40 да қўнган.
1959 йилда туғилган Франция фуқароси бўлган йўловчига шифокорлар томонидан тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, унда юрак хуружи гумон қилинмоқда. Йўловчи ва унга ҳамроҳ бўлган икки нафар шахс қўшимча текширув ва даволаниш учун тиббиёт ходимларига топширилди.
Зарур амалиётлар якунланганидан сўнг, рейс парвозни давом эттирди ва маҳаллий вақт билан соат 5:11 да Истанбул томон йўл олди.
Мавзуга оид
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
18:09 / 31.05.2026
Самарқандда Глобал экологик фонд Кенгашининг 71-йиғилиши бошланди
18:28 / 28.05.2026
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини Хитой компанияси қуради. Лойиҳа қиймати — 2 млрд 185 млн доллар
17:12 / 27.05.2026