Ўзбекистон | 10:03 / 06.03.2023
2985
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Исроил 6 та соҳада ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Ойбек Ҳамроев Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зеҳавит Бен-Ҳиллел билан учрашди.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик масалалари, янги йўналишларда шериклик муносабатларини кенгайтириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошгани таъкидланди. Томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва ўзаро савдо кўрсаткичларини ошириш бўйича зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Томонлар қўшма лойиҳаларни ҳаётга жорий қилиш бўйича муваффақиятли тажрибани инобатга олиб, фармацевтика, кимё, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, энергетика, банк, молия, қурилиш, туризм, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Исроил ТИВ ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида имзоланган Англашув меморандумида белгиланган вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид