09:00 / 07.03.2023
7507

Havas дискаунтерлар тармоғи фаолиятига 4 йил тўлди

Фото: Havas

Havas тармоғи ташкил этилганидан буён ўтган 4 йил вақт мобайнида қулай ва арзон нархли савдо дўконлари сони 227 тага етди.

Бундан роппа-роса 4 йил аввал Ўзбекистон бозорида Havas дискаунтерлар тармоғи пайдо бўлган эди. Қисқа вақт ичида Havas юртимиздаги энг йирик савдо тармоқларидан бирига айланди. Ташриф буюрувчилар Havasʼни унда ҳамёнбоп нархларда сифатли зарурий маҳсулотлар тўпламининг мавжудлиги, хушмуомала ходимлари, турар жойлар яқинида қулай жойлашгани учун қадрлайдилар ва ҳар куни танлайдилар.

Ўзининг 4 йиллик фаолияти давомида ушбу асосий тамойилларга риоя қилиш орқали Havas юз минглаб одамларнинг меҳри ва ишончини қозонишга муваффақ бўлди.

Ҳамёнбоп нархларда зарурий ва сифатли маҳсулотлар

Havas дискаунтерлар тармоғида зарурий ва долзарб кундалик истеъмол маҳсулотлари танлови тақдим этилган. Бу тармоқнинг барча дўконларини керакли ассортимент билан таъминлаш ҳамда мижозларнинг вақти ва пулини тежаш имконини беради.

Ишончли таъминотчилар билан ҳамкорлик

Етказиб берилаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратилади. 227 та Havas дўконларининг исталган бирига кирган ташриф буюрувчилар барча маҳсулотларнинг юқори сифати ва сархиллигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

Таъминотчиларни эҳтиёткорлик билан танлаш Havasʼга ҳамёнбоп нархларда доимий юқори сифатли маҳсулотларни тақдим этиш имконини беради.

Уйингиз яқинидаги севимли дўкон

4 йиллик фаолияти давомида Havas Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 227 та дўкондан иборат йирик чакана савдо тармоғига айланди. Бироқ бу ҳали чегара эмас. Havas Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ўз фаолиятини янада кенгайтиришга ҳаракат қилади.

Ушбу 4 йил давомида Havas ўзининг сифатли озиқ-овқат, гигиена ва уй-рўзғор маҳсулотларини энг мақбул нархларда тақдим этиш орқали халққа хизмат кўрсатишдан иборат бўлган мақсадига содиқ қолмоқда.

“Havas — халқ хизматида”.

 

Ахборот маркази: (+998) 71 205-95-95.

Сайт: www.havasfood.uz

Facebook: fb.com/havasuz

Instagram: @havasuz

Telegram kanal: t.me/havasuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top