Тошкент Тиббиёт академиясида Халқаро хотин-қизлар куни нишонланди

Фото: Тошкент тиббиёт академияси
Тошкент Тиббиёт академиясида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда муассасада фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ютуқлари муносиб тақдирланди.

Бугунги кунда ТТА да 700 нафардан зиёд аёллар меҳнат қилишади. Тошкент Тиббиёт академияси томонидан ўтказилган байрам тантанасида уларнинг илмий, ташкилий ва бошқа жараёнларда қўлга киритаётган ютуқлари эътироф этилди.

Академия ректори А.Шодмонов тадбирда жамият тараққиёти ва ҳаётимизни аёлларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлади ва қадрли устоз-мураббийлар, хотин-қизларни гўзаллик ва нафосат айёми билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, гўзаллик, оилавий бахт тилади.

Хотин - қизлар байрами муносабати билан тайёрланган бадиий-мусиқий композицияда билимли, зукко, ҳар томонлама ўрнак олса арзийдиган, номдор стипендиант талаба-қизлар ва олима устоз шифокорларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.
Шунингдек, Тошкент давлат рус академик драма театри ижодий жамоаси томонидан “Ханума” театр томошаси намойиш этилди.
ТТА матбуот хизмати
Мавзуга оид

20:07 / 13.03.2024
Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

15:05 / 31.03.2023
Тошкент тиббиёт академиясига халқаро ҳамкорлик доирасида сунъий нафас олиш ускуналари совға қилинди

10:25 / 29.03.2023
Тошкент тиббиёт академиясида Халқаро онлайн олимпиада бўлиб ўтмоқда

14:43 / 24.03.2023