10:40 / 11.03.2023
4960

Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йил 11-15 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати сезиларли ўзгаришлари сабабли республика тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, қуйидагича ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинади:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида.
Top