Ўзбекистон | 08:06 / 12.03.2023
11017
1 дақиқада ўқилади

Чимёндаги дам олиш маскани яқинида қор кўчкиси юз берди

Тошкент вилоятининг Чимён тоғ дам олиш маскани яқинида қор кўчки ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали»да маълум қилинди.

Чимён қор кўчки станцияси мутахассисга кўра, ҳаво ҳароратининг юқори кўтарилиши фонида 11 март соат 09:20 да Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ дам олиш маскани Оқсой ҳавзасининг 7- ва 8-лоток қисмларида қор кўчки тушган. Бири 50 000 куб метр, иккинчиси — 10 000 куб метрга яқин. Ҳодисадан жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

«Фуқаролардан Чимён ва Амирсой тоғ дам олиш масканларига чиқишда эҳтиёт чоралари кўрилиши талаб этилади. Ҳозир ҳарорат фони жуда юқори, қор кўчки ҳодисалари фаоллашадиган давр», — дея огоҳлантиради канал муаллифи.

Мавзуга оид