Ўзбекистон | 10:28 / 14.03.2023
8068
2 дақиқада ўқилади

2 ойда 871 минг чет эллик туристик мақсадда Ўзбекистонга келди

2023 йилнинг январь-февраль ойларида 871 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.  

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 544,4 минг нафарга ёки 2,7 бараварга ошган.  
 
2 ойда энг кўп қуйидаги давлат фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган:
 

  • Тожикистон – 289,2 минг нафар; 
  • Қозоғистон – 241,4 минг нафар; 
  • Қирғизистон – 211,2 минг нафар;
  • Россия – 81 минг нафар; 
  • Туркия – 13,4 минг нафар;
  • Туркманистон – 4,8 минг нафар; 
  • Корея – 4,4 минг нафар; 
  • Ҳиндистон – 2,4 минг нафар;
  • Украина – 1,7 минг нафар; 
  • Озарбойжон– 1,7 минг нафар; 
  • Беларусь – 1,6 минг нафар;
  • Хитой – 1,6 минг нафар; 
  • АҚШ – 1,4 минг нафар; 
  • Германия – 1,3 минг нафар;
  • Буюк Британия – 0,9 минг нафар; 
  • Франция – 0,8 минг нафар; 
  • Италия – 0,7 минг нафар;  
  • Япония – 0,7 минг нафар;  
  • Исроил – 0,6 минг нафар;  
  • Гуржистон – 0,6 минг нафар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид