Жаҳон | 14:47 / 17.03.2023
4398
1 дақиқада ўқилади

Словакия ҳукумати МиГ-29 Киевга топширилишини маъқуллади

Словакия ҳукумати Украинага 13 та МиГ-29 қирувчи самолётини жўнатишни маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Эдуард Хегер маълум қилди. 

Фото: Getty Images

Аввалроқ Словакия мудофаа вазири Ярослав Над Братислава Украинага ўтган ёзда фойдаланишдан чиқарилган 10 та МиГ-29 самолётини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган эди. Уларнинг аксарияти фойдаланишдан чиқарилган, дея қайд этади Reuters.

Бундан ташқари, Полша яқин кунларда Украинага тўртта МиГ-29 қирувчи самолётини топширади, дея хабар берди президент Анжей Дуда. 

Келажакда Варшава Киевга ваъда қилинган қолган 12 та қирувчи самолётни ҳам беради, дея қўшимча қилиб ўтди у.

Аввалроқ Полша президенти Анжей Дуда CNN телеканалига берган интервьюсида Варшава Киевга мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларида фойдаланишда бўлган бир қанча МиГ-29 қирувчи самолётларини жўнатмоқчи эканини айтганди.

«Биз бу қирувчи самолётларни топширишга тайёрмиз ва ишончим комилки, Украина улардан дарҳол фойдаланишга тайёр ҳолатда бўлади», — дея унинг сўзлари инглиз тилига таржима қилинган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид