Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Пайариқ тумани ва Марғилон шаҳрида ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. ва бошқалар Пайариқ туманидаги «Ў.Б.» фермер хўжалигининг 0,70 гектар ер майдонини иссиқхона қуриш учун фуқаро С.И.га ажратиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Марғилон шаҳрида ўтказилган текширувда «И.Ф.» АЖ буюм бозори назоратчиси А.Ш. ва фуқаро С.С. тадбиркор Х.И.га ушбу буюм бозори ҳудудидан савдо нуқтаси учун ер майдони ажратиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 25 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пулларни тўлиқ қайтарганлиги просессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:25 / 21.05.2026
Паркентда давлат ерини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
12:57 / 04.04.2026