Ўзбекистон | 07:21 / 22.03.2023
9208
1 дақиқада ўқилади

LOT Polish Airlines Полшадан Ўзбекистонга учишни бошлади

21 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:03 да Полшанинг LOT Polish Airlines авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди ва янги Варшава — Тошкент — Варшава йўловчи йўналишини очди. 

Фото: Uzbekistan Airports

Анъанага кўра, Boeing 787 Dreamliner сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Экипаж ва йўловчиларни карнай ва сурнай садолари остида Uzbekistan Airports компанияси раҳбарияти, Полшанинг Ўзбекистондаги элчиси, Туризм ва Транспорт вазирликлари вакиллари, шунингдек, Flyin’up компанияси раҳбарияти гуллар билан кутиб олди.

Июнь ойининг ўрталарига қадар ҳар 10 кунда бир марта чартер асосида парвозлар амалга оширилади. Қишки жадвалга ўтиш муносабати билан авиакомпания Варшава — Тошкент — Варшава йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйиши мумкин.

LOT Polish Airlines — штаб-квартираси Варшавада жойлашган Полша авиакомпанияси. Авиакомпания дунёдаги энг қадимги, энг йирик ва вакиллик авиация альянси бўлган Star Alliance аъзоси ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид