Жаҳон | 07:51 / 22.03.2023
13730
2 дақиқада ўқилади

ПЕН-клуб энг хавфли давлат номини эълон қилди

ПЕН-клуб халқаро ташкилоти 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди. Ёзувчилар, шоирлар ва публицистларга юздан ортиқ ҳужумлар уюштирилди.

Фото: AFP / Фото: AFP

2022 йилда ёзувчи, шоир ва журналистларга қарши 115 та ҳужум қайд этилган, дея хабар беради Германиянинг Дармштадтдаги ПEН- марказ 21 март, сешанба куни бош ташкилот маълумотларига таяниб. «Украина ва Эрон каби қайноқ нуқталардаги вазиятни ҳисобга олсак, ёзувчилар ва журналистлар бутун дунёда: Баҳрайн, Миср, Хитой ёки Зимбабведа дуч келаётган репрессияларни кўздан кечириш осон эди», - дейилади халқаро инсон ҳуқуқлари ноҳукумат ташкилоти баёнотида.

Беларусда, ПEН-клуб қайд этишича, ёзувчи ва Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори Алес Беляцкий яқинда «фақат инсон ҳуқуқлари ташкилотини ташкил этгани учун» 10 йилга қамалган. Туркияда хайриячи, маданий лойиҳалар ташаббускори, ношир Усмон Кавала, шунингдек, сиёсатчи ва ёзувчи Салоҳиддин Демиртош Европа инсон ҳуқуқлари судининг озод қилиш талабига қарамай, панжара ортида қолмоқда.

Мексика фаол уруш зоналаридан ташқарида журналистлар учун дунёдаги энг хавфли давлат бўлиб, 2022 йилда у ерда 13 журналист ҳалок бўлган. Украинада уруш 15 журналистнинг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради ПEН-клуб Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ)га таяниб.

Ёзувчилар, журналистлар ва шоирларга қарши ҳужумларнинг аксарияти Америка қитъасида, ундан кейин Европа ва Марказий Осиёда, Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ва Африкада содир этилган.

Мавзуга оид