Ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Шодмон Отабек 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Ёзувчилар уюшмаси
Шодмон Отабек 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни 1969 йили битирган.
Республика радиосида, Ўзбекистон Миллий кинокомпаниясида, Тошкент давлат маданият институтида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида хизмат қилган. 1992 йилдан 2003 йилгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир бўлган.
Турли йилларда ёзувчининг «Мирзакалон Исмоилий» (1978), «Япроқдаги нур» (1979), «Одамийлик синовлари» (1986), «Энг бахтли кун», «Қорбўрон», (1988, 2009), «Шахмат абадийдир» (1990), «Ширмонбулоқ оқшомлари» (1995) каби китоблари, шунингдек, «Яхши кунларда кўришайлик», «Биркам дунё» қиссалари чоп этилган.
Адиб атоқли ёзувчи Мирзакалон Исмоилий ҳақидаги илмий изланишларини давом эттириб, 2010 йили «Мирзакалон Исмоилий сабоқлари» деган китобини нашр эттирди.
Шодмон Отабекнинг шоир ва ёзувчилар ҳаётидан олиб ёзилган, устозлар – Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов сўзбоши ёзган, тўрт марта нашр қилинган «Дўрмон ҳангомалари» китоби машҳурдир. Бу китоб адабий муҳитнинг ҳазил-мутойибаларга йўғрилган бир тарихи сифатида ҳам қимматли.
Шодмон Отабек бадиий таржима билан ҳам жиддий шуғулланган. У Л.Толстой, М.Зошченко, В.Шукшин, Б.Сарнов, Е.Гик, А.Несин асарларини маҳорат билан ўзбек тилига ўгирган. Л.Толстойнинг болаларга атаб ёзган ҳикоялари ва Азиз Несиннинг ҳажвий ҳикояларини алоҳида китоб ҳолида нашр эттирган. Шодмон Отабекнинг асарлари рус, украин, қозоқ, турк тилларига таржима қилинган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

16:36 / 23.07.2024
Халқ зиёли бўлиши учун болалар китоб ўқиши керак – ҳукумат бунда қандай иштирок этади?

12:19 / 13.01.2024
Харуки Муракамининг янги романи 75 ёшга тўлиши муносабати билан чоп этилди

07:51 / 22.03.2023
ПЕН-клуб энг хавфли давлат номини эълон қилди

12:03 / 17.09.2022