ССВ рўзадорлар қандай таомланиши зарурлиги ҳақида тавсиялар берди
Тавсияларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

Фото: Freepik
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб, рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсияларни тақдим қилди.
Қайд қилинишича, тавсияларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.
Хусусан, рўзадорларга кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва соя жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик тавсия этилади.
Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш мақсадга мувофиқ, чунки кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп тер ажралишига сабаб бўлади. Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса камида 10 стакан сув ичиш тавсия этилади.
Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин десерт сифатида ҳўл меваларни ейиш фойдали. «Ачиқ-чучук» салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.
Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайишига (дегидрация) олиб келади. Шунингдек, газланган шакарли ичимликлар калорияга бой бўлишини эсдан чиқармаслик зарур.
Кун давомида жуда кўп ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлар билан танани тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

18:32 / 20.05.2025
Халқ табобати билан шуғулланиш учун лицензия кимларга ва қай тартибда берилади?

15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади

17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин

02:22 / 19.04.2025