Президент қарорида 10 минг боладан ташқари, онкогематологик ташхис қўйилган қарийб 2300 кишида ҳам жарроҳлик амалиётлари ўтказиш, яна 350 кишида буйрак ва жигар трансплантациясини амалга ошириш кўзда тутилган.
Тиббий текширув ва даволаш харажатлари давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа манбалардан ажратилган маблағлар ҳисобидан, “Вақф” хайрия жамоат фонди орқали молиялаштирилмоқда.
“Биргина шу ҳужжат асосида бажариладиган эзгу ишлар 10 мингта болани соғлом ҳаётга қайтариши — жуда катта натижа. Эътиборлиси, бу имкониятдан фойдаланувчи бемор болалар камбағал ёки эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлиши шарт эмас. Яъни улар ижтимоий ҳолатидан қатъи назар даволанадиган бўлди”, – дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, жойларда оғир хасталик билан курашаётган беморларга бепул операция ваучерлари топширилиб, улар босқичма-босқич тиббиёт муассасаларига жойлаштирилмоқда.
Ушбу хайрли ташаббус 20 йилдан буён буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган Темур Ҳакимов хонадонига ҳам қувонч олиб кирди.
Елена Ҳакимова, беморнинг онаси:

— Ҳозир жуда қаттиқ ҳаяжондаман. Чунки етти йилдан бери тинч ухлаганимиз йўқ, жуда катта қийинчиликларни бошдан кечирдик. Шунинг учун бу операция имконияти бизга катта умид ва қувонч берди. Президентимизга оиламиз номидан катта раҳмат айтамиз.
Оғир хасталик нафақат инсон танаси ва руҳияти, балки унинг яқинларини ҳам синовдан ўтказади. Буйрак етишмовчилиги сабаб 7 йилдан буён гемодиализ муолажасини олиб келаётган Темур Ҳакимов учун трансплантация амалиёти – ҳаётни қайтадан бошлаш имкониятидир. У тез ёрдам машинасида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига жойлаштирилди. Эндиликда унга буйрак кўчириб ўтказилади.
Пойтахтлик Нигора Ибрагимова ҳам бир неча йилдан буён сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриётган мурғак фарзандининг оғир дарди билан курашиб келмоқда. Унинг ўғли Мустафо буйрак трансплантацияси учун Болалар миллий тиббиёт марказига жойлаштирилиб, зарур муолажалар бошлаб юборилди.
Нигора Ибрагимова, беморнинг онаси:


















