Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилади?
Бу йил Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт-беш кун дам олди.

Президент 2022 йил декабр ойида расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолаган.
Ҳужжатда ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун 24 апрел (душанба) қўшимча ишланмайдиган кун бўлиши айтилган.
Бундан ташқари, 2023 йилда ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни 29 апрел, шанба кунидан 24 апрел, душанба кунига кўчирилди.
Бу йил Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланди.
Очиқ манбаларга кўра, Рамазон ҳайитини нишонлаш 22 апрелга тўғри келади.
Президент 2021 йил феврал ойи бошида «Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, асосий байрам кунларида ўзбекистонликлар камида уч кун дам олади.
Шу тариқа, Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар камида уч кун дам олиши мумкин:
- 2023 йил 22 апрел (шанба) - байрам куни (ҳали расман тасдиқланмаган);
- 2023 йил 23 апрел (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
- 2023 йил 24 апрел (душанба) - қўшимча дам олиш куни.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

12:33 / 22.03.2025
Дипломатлар ўзбек халқини Наврўз айёми билан табриклади

17:58 / 21.03.2025
Фото: "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тантанаси қандай ўтди?

10:33 / 21.03.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

23:41 / 20.03.2025