Ўзбекистон | 18:23 / 23.03.2023
11572
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида ҳаракатланган юк машинаси кабинасидаги қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлди.

Фото: Ўзбекистон ФВВ

Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари томонидан «Қамчиқ» довонидаги юк автомобилида содир бўлган ёнғин бартараф этилди. 

«Бугун, 23 март куни соат 16:55 да «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига А-373 автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 255-километрда «Водий-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланган калава ип ортилган IVEKO русумли юк машинаси кабина қисмида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб ёнғин бартараф этилган», дейилади вазирлик хабарида.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга оид