Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади
Ўзбекистон Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Жиноят кодексига жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум оғир жинояти учун жазо муддатининг камида учдан икки қисмини (илгари ярмини эди), ўта оғир жинояти учун эса тўртдан уч қисмини (илгари учдан икки қисми эди) ўтаганидан кейин қўлланилишига оид ўзгартиш киритилди.
Мазкур жиноятлар учун жазони енгилроғи билан алмаштириш эса тегишли оғир жиноят учун жазонинг ярмини (илгари учдан бир қисмини эди) ҳамда ўта оғир жиноят учун жазонинг учдан икки қисмини (илгари ярмини эди) ўтаганидан кейин қўлланилади.
Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга туширишга ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги билан бирга жазони ижро этувчи органнинг рухсати ҳам олинишига оид талаб қўйилди.
Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тарзидаги интизомий жазо чораси киритилди. Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:
- манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан – турмага ўтказиш тўғрисида;
- манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан – махсус тартибли колонияга, колониядан – турмага қайтариш ҳақида.
Илгари мазкур тартиблар интизомий жазо сифатида Жазони ижро этиш муассасалари томонидан қўлланилган.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижон шаҳрида эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди
Жамият | 10:11
-
Немис компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши осонлаштирилади
Ўзбекистон | 10:10
-
Исроилнинг Ғазога янги ҳужуми оқибатида 37 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 09:40
-
Запорижжя АЭСда Россия зарбаси туфайли блэкаут юз берди
Жаҳон | 09:25
Мавзуга оид

17:38 / 05.06.2025
Тошкентда ўзини ИИВ мансабдори сифати таништириб, пул ундирмоқчи бўлган адвокат ушланди

20:57 / 26.03.2025
Бош прокуратура Пискендаги колонияда асоссиз интизомий жазога тортилган маҳкум иши бўйича маълумот берди

12:17 / 26.03.2025
Пискентдаги колонияда асоссиз интизомий бўлинмага киритиб қўйилган маҳкум Омбудсманга шикоят қилди. Унинг танасида лат ейиш аломатлари аниқланган

19:33 / 04.03.2025