Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Z ҳарфидек букланадиган смартфонни тақдим қилади
Янги смартфон тақдимоти 2023 йил август ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Samsung компанияси Galaxy Z Fold5 ва Z Flip5 билан бир қаторда Z ҳарфига ўхшаб букланадиган смартфонини чиқариши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Йогеш Брар ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Компания бир неча бор бундай қурилмаларнинг иккита илгакли прототипларини намойиш этган. Бу технология илгак ҳалқаларидан бири экранни ичкарига, иккинчисини эса ташқарига эгиш имконини беришини англатади. Натижада телефон қисман эгилганида ўзига хос Z шакли пайдо бўлади.
Ташқи илмоқ Galaxy Z Fold4 каби ташқи дисплейга эҳтиёж сезмасдан, букланадиган экраннинг бир қисмини смартфон дисплейи сифатида ишлатиш имконини беради.
Инсайдер, шунингдек, Samsung компанияси Galaxy S23 FE флагманининг бюджет версиясини чиқармаслигини маълум қилди.
Galaxy Z Fold5, Z Flip5 ва янги букланувчи смартфоннинг тақдимоти 2023 йил август ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
20:12 / 05.06.2026
Машиналар исёни яқинми? — Anthropic компанияси сунъий интеллект тизимларини секинлаштиришга чақирди
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:04 / 28.05.2026