Ўзбекистон | 12:30 / 24.03.2023
23096
6 дақиқада ўқилади
Реклама

UzAuto Motors” йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқчи

“UzAuto Motors” миллий компанияси йиллик автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини миллионтага етказмоқчи. Бу билан компания МДҲ мамлакатлари ичида автомобилсозлик саноати етакчисига айланади. Бунда нафақат компаниянинг, балки, Ўзбекистондаги барча тармоқларнинг катта меҳнати акс этади.

Фото: UzAuto Motors

“UzAuto Motors” компанияси республикада олиб борилаётган ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиши натижасида, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилиш, илм-фан ва технологияни ривожлантириш, шунингдек, рақобатбардош ва юқори технологияли маҳсулот яратиш каби устувор вазифаларни жамлаган автомобилсозлик саноати янги босқичга кўтарилди. 

Ишлаб чиқариш жараёнларининг оптималлашуви ҳамда модернизация қилиниши ҳисобига, UzAuto Motors компанияси тарихий рекордни ўрнатишга эришди, яъни 2016 йилдан буён ишлаб чиқариш ҳажми 269% га ўсган. Ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларнинг татбиқ этилиши, ускуналарнинг янгиланиши ва кадрлар малакасининг оширилиши Марказий Осиёда етакчи ҳисобланган “UzAuto Motors” компаниясини МДҲда ҳам етакчига айлантирди. 

Фото: UzAuto Motors

 Бугун UzAuto Motors фақат энг замонавий автомобиллар, хусусан, Chevrolet Tracker ва Оnix автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бунинг учун 5 мингдан ортиқ муҳандис жалб қилинган бўлиб, уларнинг бир қисмини Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчилари ташкил этади. Ўзбекистондаги мавжуд 200 та корхонага хорижлик ва маҳаллий мутахассислар жалб этилиши натижасида, улар кўмагида Chevrolet Tracker ва Оnix автомобиллари учун 1,5 минг дона деталь ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Фото: UzAuto Motors

Қолаверса, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ва Оnix автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 12 та янги маҳаллийлаштириш лойиҳаси амалга оширилди, жумладан, умумий қиймати 312 миллион долларлик янги заводлар ва юқори технологияли ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди. Янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши, 4,5 мингга яқин янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Янги автомобиллар UzAuto Motors заводида жорий қилинган Global Emerjing Markets (ГEМ) глобал платформаси асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, бу қўшимча муҳандислик ечимларисиз бир неча турдаги автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дегани. Мазкур лойиҳани ўзлаштириш учун 427,6 миллион доллар миқдорида сармоя киритилди.

Фото: UzAuto Motors

Юқори босим остида ишловчи алюминий цилиндр блокларини ишлаб чиқаришда илғор технологиядан фойдаланган ҳолда инновацион двигателлар оиласига мансуб CSS Prime двигателларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш UzAuto Motors Powertrain компаниясида нолдан бошлаб амалга оширилди. Инновацион технологиялар туфайли, Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва Тracker автомобилларининг маҳаллийлаштириш даражасини оширишга хизмат қилувчи МДҲда ягона завод ишга туширилди.

 Андижон вилоятида ишга туширилган «Кova foundry» қуюв заводида чўян қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ерда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш мақсадида, металлни қайта ишлашда муҳим бўлган барча босқичлар жумладан, эритиш, қуйиш, қолиплаш ва юқори аниқликдаги механик ишлов бериш жараёнида зарурий бўлган илғор, сўнгги русумдаги техника ҳамда технологиялар жалб этилди. Йилига 18 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватга эга корхонада, хомашёнинг қўшилган қийматини 10 баробарга ошириб, эҳтиёт қисмлар импортини 21 миллион долларга қисқартириш имконияти мавжуд.

 Маҳаллийлаштириш дастури доирасида UzAuto тармоқ корхоналарида замонавий двигатель совитиш тизимига эга радиаторлар, Joyson Safety Systems автомобилни бошқариш хусусиятига эга кўп функцияли руль чамбараги ҳамда хавфсизлик ёстиқчаси, шунингдек, замонавий ва ноёб технологиялар асосида ишловчи пластик бакларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, “UzKoram-Co” МЧЖда Chevrolet Onix ва Тracker автомобиллари учун ён ойналарни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Фото: UzAuto Motors

Биринчи марта замонавий усулда шу жумладан, экструзия услубини қўллаган ҳолда, пластмасса ва резина қисмларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўлга қўйилди. Шунингдек, пластик қисмларни ультратовушли пайвандлаш ва икки компонентли пластмассаларни босим остида қуйиш жорий этилди, бу эса юқори герметикликка, зарба ёки тебраниш ютилишининг юқори кўрсаткичларига эришишга имкон беради.

 Заводнинг модернизация қилиниши автомобиль кузов қисмларини иссиқ штамплаш орқали ишлаб чиқариш жараёнини ҳам ўз ичига олди. UzSungwoo заводида иссиқ штамплаш орқали тўлиқ автоматлаштирилган металлни қайта ишлаш цехининг ташкил этилиши Chevrolet Tracker ва Оnix моделлари учун 20 турдаги маҳаллий бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш эвазига, қарийб 214,5 миллиард сўмлик импорт ўрнини босиш имконини берди. UzSungwoo корхонасига ўрнатилган энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган металлни иссиқ қайта ишлаш линияси етакчи жаҳон етказиб берувчиларининг металлни кесиш, иссиқ пресслаш ва лазер билан кесиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, 2,4 миллион дона металл буюмлар ишлаб чиқариш имконини беради ҳамда зарурий ускуналарни 5 мартагача камайтириш эвазига инвестицияларни тежаш имконини беради. 

Фото: UzAuto Motors

Инновацион ишлаб чиқариш технологияларининг жорий этилиши бевосита Асакадаги UzAuto Motors заводининг ишлаб чиқариш қувватларига ҳам таъсир кўрсатди. Асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларига қўшимча равишда компания, бошқа пайвандлаш усуллари билан солиштирганда, ишлаб чиқариш жараёнида юқори аниқлик, коррозияга чидамлилик ва пайвандлаш чоки, шунингдек, эстетик, энергия тежашнинг юқори даражасига ва ишлаб чиқаришда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лазерли пайвандлаш жараёнини йўлга қўйди.

 Амалга оширилган лойиҳалар Ўзбекистонда автомобилсозликни янада ривожлантириш ва автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг донага, келгусида эса миллион донага етказиш учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд эканини англатади.

Реклама

Мавзуга оид