Сирдарёда янги қурилган “дом”нинг том қисми ўпирилиб, хонадон ичига тушди
Етти қаватли уйнинг том қисми лойиҳада белгиланганидек эмас, полиэтилен плёнкалар билан ёпилган. Натижада намгарчилик ўз сўзини айтиб, том шифти 7-қаватда яшовчи хонадоннинг ичига ўпирилиб тушган. Хонадон эгасига бошқасига алмаштириб берилган.

Сирдарё вилоятида янги қурилган турар жойнинг том қисми энг юқори қаватдаги квартира ичига ўпирилиб тушди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Kun.uz’га маълум қилди.
Маълум қилинишича, фуқаро янги қурилган уйнинг 7-қаватидан квартира сотиб олган. Қурилиш ташкилоти ушбу кўп қаватли уйни қуриш жараёнида лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритган.
Назорат қилувчи ташкилотларга кўра, қурилиш пудрат корхонаси кўп қаватли уйнинг том қисмини лойиҳа ҳужжатларига асосан ёпмаган. Том қисмини намдан сақлаш учун «Техноникол ХРР» материали ўрнига полиэтилен плёнкалар ўрнатгач, томдаги туйнуклар очилмай қолган. Натижада том остида нам пар ҳосил бўлиб, пастки қават уйларига сизиб кирган ва хонадоннинг том қисми ўпирилиб тушган.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси масалани ўрганиб чиқди. Бошқарма томонидан қурилиш пудрат корхонасига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Кўрсатмага мувофиқ фуқарога 4-қаватдан майдони бир хил бўлган ўлчамдаги квартира берилди”, – дейилади маълумотда.
Қўмита қонунчиликка мувофиқ, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқларини эслатиб ўтган.
Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
- товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
- товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
- товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
- харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
- шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Аввалроқ, Янгиҳаёт туманида мулкдорлар кўп қаватли уйнинг том қисмидан ноқонуний равишда уй қуриб олгани маълум қилинганди. Мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилганди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Мавзуга оид

08:16 / 07.06.2025
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025