Тошкент тиббиёт академиясида Халқаро онлайн олимпиада бўлиб ўтмоқда
28 март куни Тошкент тиббиёт академиясида тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Авиценна издошлари” III Халқаро онлайн олимпиада бўлиб ўтти.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси
Мазкур олимпиада республикамизда салоҳиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш, шунингдек халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун қобилиятли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди. Ушбу олимпиадада 1700 дан ортиқ талаба иштирок этмоқда. Уларнинг 662 нафарини хорижлик талабалар ташкил этади.
Олимпиада:
- Терапия;
- Жарроҳлик;
- Toр клиник мутахассисликлар;
- Оналик ва болалик муҳофазаси;
- Тиббий биология;
- Ижтимоий-гуманитар фанлар;
- Тиббий-профилактика;
- Тиббиётда замонавий технологиялар каби йўналишларда бўлиб ўтади.
“Авиценна издошлари” олимпиадасида Корея, Ҳиндистон, Швецариядан келган тиббиёт соҳаси мутахассислари иштирок этишади. Улар олимпиаданинг шаффоф ва одилона ўтишини таъминлаш мақсадида ҳакамлар ҳайъати таркибига жалб этилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Жамият | 15:44
-
Шимолий Македониядаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:37
-
Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 15:16
-
Андижонда 5,3 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
Жамият | 15:14
Мавзуга оид

20:07 / 13.03.2024
Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

15:05 / 31.03.2023
Тошкент тиббиёт академиясига халқаро ҳамкорлик доирасида сунъий нафас олиш ускуналари совға қилинди

14:43 / 24.03.2023
“Соғлом халқ янги ислоҳотларни амалга ошира олади” – Тошкент тиббиёт академияси

19:06 / 07.03.2023