ФИФА рейтинги. Ўзбекистон уч поғона юқорилади, Аргентина пешқадамга айланди
ФИФА сайти март ойида ўтказилган расмий ва ўртоқлик ўйинларидан кейин миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Фото: ЎФА
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 3 поғонага юқорилаб, 74-ўринга кўтарилди. Сречко Катанец шогирдлари бунгача 77-ўринда эди. Март ойида Саудия Арабистонида Боливия (1:0) ва Венесуэла (1:1) миллий жамоаси билан ўтказилган ўртоқлик ўйинларидан кейин миллий жамоамиз рейтингда кўтарилган.
ФИФА рейтингида Аргентина миллий жамоаси 1-ўринга кўтарилиб олди. ЖЧ-2022 чемпиони 2017 йилдан буён илк марта рейтингда пешқадамга айланди. Франция 2-ўринга кўтарилган бўлса, аввалги етакчи Бразилия 3-ўринга тушди.
Кейинги ўринларни Бельгия (4), Англия (5), Нидерландия (6), Хорватия (7), Италия (8), Португалия (9) ва Испания (10) эгаллаб турибди.
Осиё жамоалари орасида эса Япония рейтингда 20-ўринга кўтарилиб, пешқадам саналади. Шунингдек, қитъада топ-10ликдан Эрон (24), Жанубий Корея (27), Австралия (29), Саудия Арабистони (54), Қатар (61), Ироқ (67), БАА (72), Уммон (73) ва Ўзбекистон (74) жой олган.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 74-ўринга кўтарилиб, охирги 5 йилликдаги энг яхши натижасига эришди. Бунгача вакилларимиз 2018 йил февраль ойида 72-ўринга кўтарилган, шундан сўнг 95, 84, 83, 82, 77-ўринларни эгаллаганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

18:22 / 03.04.2025
Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади

17:58 / 20.12.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йилни 58-ўринда якунлади

18:15 / 24.10.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди

23:10 / 11.10.2024