Спорт | 19:54 / 08.04.2023
30440
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди 

Остона шаҳри Непомняшчий – Лижэн қарама-қаршилигига мезбонлик қилади.  

Фото: РИА Новости

Қозоғистон пойтахтида россиялик Ян Непомняшчий ва хитойлик Дин Лижэн ўртасидаги жаҳон чемпиони унвони учун баҳс бошланди. 

Соврин жамғармаси 2 миллион евро бўлиб, унинг 60 фоизи ғолибга, 40 фоизи эса мағлубга берилади. 

Ўтган йилнинг июл ойида Непомняшчий номзодлар турнирида ғолиб чиқиб, жаҳон тожи учун баҳсда курашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Унинг рақиби амалдаги чемпион норвегиялик Магнус Карлсен бўлиши керак эди, аммо у навбатдаги чемпионлик ҳимоясида қатнашмасликка қарор қилди. Натижада, унинг ўрнини номзодлар турнирида иккинчи бўлган Лижэн эгаллади.  

Турнир 30 апрелга қадар давом этади.  

Мавзуга оид