Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Абдусатторов Блиц бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди
Ўзбекистонлик шахматчи финалда блиц бўйича жаҳон чемпионатлари рекордчиси Магнус Карлсенга ютқазди.
Фото: Getty images
Қатарнинг Доҳа шаҳрида шахматнинг Рапид ва Блиц тури бўйича жаҳон чемпионати (FIDE World Rapid & Blitz Chess Championships 2025) ўтказилди.
Блиц бўйича жаҳон чемпионати финалида норвегиялик Магнус Карлсен ва ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов тўқнаш келди.
Баҳс 2,5:1,5 ҳисобида норвегиялик гроссмейстер фойдасига якунланди. Бу Магнус Карлсеннинг блиц бўйича жаҳон чемпионатларида рекорд даражадаги тўққизинчи ғалабаси бўлди.
Мусобақада дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари, жумладан Гукеш Доммаражу ва рейтингнинг бошқа етакчилари ҳам иштирок этди. Турнир Швейцария тизими бўйича (19 тургача) ўтказилди. Шундан сўнг энг яхши ўйинчилар нокаут-ўйинларни ўтказди. Ўйинда вақт назорати 3 дақиқа + ҳар бир юриш учун 2 сония шаклида бўлди. Блиц турнири мукофот жамғармаси 350 минг еврони ташкил қилди. Ғолиб 70 минг еврога эга чиқди.
Мавзуга оид
11:19 / 09.12.2025
Жавоҳир Синдаров халқаро турнир саралаш босқичини биринчи ўринда якунлади
12:25 / 05.12.2025
Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic турнири ғолиби бўлди
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
11:59 / 11.01.2025