Ўзбекистон | 15:04 / 09.04.2023
18278
3 дақиқада ўқилади

10 апрел куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

Фото: Kun.uz

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 10 апрел, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 12–17 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +19...+24 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 15–20 метр/сониягача кучайиши, баъзан 22–25 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 15–20 метр/сониягача кучайиши, баъзан 22–25 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +6...+11 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2000 метрдан баландда) қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 17–22 метр/сониягача кучайиши. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +6...+11 даража бўлади.

9–11 апрел кунларида Тошкент вилоятининг тоғли худудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш хавфи бор. Шу кунларда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Мавзуга оид