Импорт божлари олиб ташлангач, “Havas” дўконлар тармоғида нархлар арзонлади
2024 йил 1 январга қадар 36 турдаги товарлар гуруҳига нисбатан божхона божлари бекор қилинди. Бу “Havas” дўконлар тармоғида ҳам нархларнинг арзонлашига сабаб бўлди.
Бугунги кунда “Havas” тармоғи Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 227 та дўкон билан ифодаланади.
“Havas” дўконлар тармоғи Ўзбекистон бозорида нисбатан яқинда пайдо бўлганига қарамай, қисқа вақт ичида мамлакатдаги энг йирик чакана савдо тармоқларидан бирига айланишга улгурди. “Havas” ўзининг ишлаш тамойилларига қатъий риоя қилиши сабаб мижозларнинг ишончини қозонишга муваффақ бўлди. “Havas” дўконлар тармоғига кунига 150 мингдан зиёд харидор ташриф буюради.
23 март куни президентнинг “Истеъмол бозорларида нарх барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди. Фармонга биноан, 36 гуруҳга кирадиган 1000дан ортиқ товарга импорт божининг нол ставкаси қўлланди. Ушбу фармон “Havas” дўконлар тармоғида нархлар арзонлашига замин яратди.
Арзонроқ нархларда зарурий маҳсулотлар тўплами
Ҳозирги вақтда чакана савдода «лесс ис море» тушунчаси машҳурлик касб этмоқда. Ушбу консепциянинг моҳияти шундан иборатки, савдо нуқталари ассортимент ва нархлар сифатини янада яхшироқ назорат қила олиши учун дўконлар пештахталарида энг зарурий ва актуал маҳсулотлар тўплами тақдим этилади.
“Havas” ҳам, шу жумладан, керакли миқдордаги кундалик зарурий маҳсулотларни энг яхши нархларда тақдим этишга ва шу билан мижозларининг вақтини тежашга интилади.
Яхши йўлга қўйилган логистика
“Havas” ҳар бир дўконга маҳсулот етказиб беришга алоҳида эътибор қаратади. Ҳар куни ўнлаб юк машиналари “Havas” тарқатиш марказидан Тошкент шаҳри ва вилоятининг турли нуқталарига жўнаб, ҳар бир “Havas” дўкони жавонларига барча турдаги зарурий маҳсулотларни етказиб беради. “Havas”нинг 227 дўконидан исталган бирига кирган ташриф буюрувчилар барча маҳсулотларнинг сифати ва янгилигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.
Ишончли ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик
“Havas”нинг ишлаш тамойилларидан яна бир энг муҳими ишончли ва синалган ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилишдир. Таъминотчиларни излаш ва уларни синчковлик билан танлаш “Havas”га юқори сифатли маҳсулотларни арзонроқ нархларда мунтазам тақдим этиш имконини беради.
Ҳар бир маҳаллада дўкон
Бугунги кунда “Havas” тармоғи Тошкент шаҳри ва вилоятида 227 дўконга эга. Бироқ бу ҳали чегара эмас. “Havas” яқин келажакда Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласида дўконга эга бўлиш ва Ўзбекистон вилоятларида ўз фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
“Havas”нинг Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 227 дўконни бир умумий вазифа — ўз ташриф буюрувчиларига энг яхши нархларда сифатли маҳсулотлар тўпламини тақдим этиш бирлаштиради.
“Havas” — халқ хизматида.
Ахборот маркази: (+998) 71-205-95-95.
Сайт: www.havasfood.uz
Facebook: fb.com/havasuz
Instagram: @havasuz
Телеграм канал: t.me/havasuz
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Термизда Damas 17 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди
Ўзбекистон | 18:07
-
Тошкентда пулли парковкалар: улар нега керак ва қандай фойдаланиш мумкин?
Жамият | 18:00
-
Президент: “Бутун командамга топшириқ берганман, келган инвесторнинг манфаатини кафолатлаймиз”
Иқтисодиёт | 17:50
Мавзуга оид

18:57 / 19.03.2025
Havas тармоғи истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши компания номига сазовор бўлди

09:00 / 07.03.2024
Ўзбекистондаги илк дискаунтерлар тармоғи — Havas'га 5 йил тўлди

09:00 / 19.12.2023
Марказий Осиёдаги дўконлар сони бўйича йирик чакана савдо тармоғи бўлмиш Havas уч юзинчи юбилей дўконини очди

13:00 / 06.06.2023