Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келиши кутиляпти
Бугун атмосфера фронти ўтишида марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +15...+20 даражани ташкил этади.
Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 14 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, +29...+32 даражани ташкил этади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда 11-14 апрель кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 10-11 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 метрдан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.
10-11 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 10-11 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Бугун пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. 11-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Чоршанба кунидан бошлаб ҳаво жадал исий бошлайди. Душанба ва сешанба кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +16...+19 даража, жума кунига бориб +30...+32 даража атрофида бўлади.
Мавзуга оид
11:46
15 ноябр куни айрим ҳудудларда ҳарорат 17 даражагача кўтарилади
10:27 / 13.11.2024
14 ноябр куни ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин
10:23 / 12.11.2024
13 ноябр куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади
15:45 / 11.11.2024