Ўзбекистон | 15:32 / 11.04.2023
10871
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 апрель куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқотда товар айирбошлаш суръатларини таъминлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ишбилармонлари ва ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни илгари суришда апрель ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасидаги ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид