Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянмада исёнчилар базасига қилинган ҳужумда 100 га яқин одам ҳалок бўлди
Ҳаво ҳужуми қурбонлари орасида ҳарбий кийимдаги жангчилардан ташқари аёллар ва болалар ҳам бор. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳарбий хунтанинг ҳаракатларини кескин қоралади ва зўравонликни тўхтатишга чақирди.
Мянмада 11 апрель куни эрталаб Сагаинг вилоятининг чекка Канбалу қишлоғидаги исёнчилар базасига ҳаво ҳужуми уюштирилиши оқибатида ўнлаб одамлар, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Минтақада мамлакатнинг ҳукмрон ҳарбий хунтасига кучли қаршилик сақланиб қолмоқда.
11 апрель куни кечқурун ҳарбий ҳокимият вакилининг айтишича, зарба халқ милициясининг вилоятдаги ваколатхонаси очилиш маросими иштирокчиларига берилган. Расмий қурбонлар сони бўйича аниқ маълумот йўқ, фақат ҳалок бўлганлар орасида «формадаги жангчилар» ҳам, «фуқаролик кийимидаги шахслар» ҳам борлиги таъкидланади. Вакил, шунингдек, баъзилар исёнчилар қўйган миналарнинг портлаши натижасида ҳалок бўлганини даъво қилди.
Исёнчи гуруҳлардан бирининг қутқарувчиси AFP ахборот агентлигига ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлигини айтди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, юзга яқин одам ҳалок бўлган.
Интернетда вайрон бўлган бинолар ўртасида ётган жасадлар акс этган видеолар эълон қилинган. Ғарб оммавий ахборот воситалари бу материалларнинг ҳақиқийлигини ҳали тасдиқлай олмади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳарбий хунтанинг ҳаракатларини кескин қоралади.
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
10:26 / 04.04.2026
Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари президент этиб сайланди
09:07 / 31.03.2026