Жаҳон | 16:04 / 12.04.2023
19419
5 дақиқада ўқилади

Хандақлардан қайтаётган аскарлар ва Изюмдаги сапёрлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 412-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Давлат думаси учинчи ўқишда «Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Федерал қонунга ўзгартиришларни қабул қилди. Эндиликда электрон чақирув қоғози қоғоздагисига тенглаштирилади. Россия ҳукумати ҳарбий рўйхатга олишнинг рақамли реестрини яратади, у ҳарбий комиссарликлар томонидан юритилади. Чақирув қоғози жўнатилганлар комиссариатга келмаса, янгича санкциялар қўлланиши мумкин, масалан, кўчмас мулк ва транспорт воситаларини рўйхатга олиш тақиқланади.
  • Кремлда маълум қилишларича, ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар сафарбарлик билан боғлиқ эмас.
  • ФХХ давлатга хиёнатда гумон қилиб яна икки кишини қўлга олди. Унга кўра, сахалинликлардан бири гўёки Украина томонида урушишга отланган. Хабаровскда яшовчи киши эса Украина ҚК учун пул юборишда гумонланмоқда. Уларнинг иккиси ҳам 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
  • Портловчи моддалар юкланган дрон Белгороддаги аэропорт тўсиғига урилди. Одамлар жабрланмаган. Бошқа тафсилотлар йўқ. Аэропорт РФнинг Украинага кенг кўламли босқини бошидан буён фуқаролик рейсларини қабул қилмаяпти.
  • БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили офисининг сўнгги ҳисоботида кенг кўламли уруш даврида Украина тинч аҳоли вакилларидан камида 8490 киши ҳалок бўлиб, 14 мингдан ортиқ киши жабрлангани тасдиқланган. Қурбонлар бўйича ҳақиқий рақамлар бундан анча кўпроқ.

Кун кадри. Олдинги чизиқдан қайтаётган украин аскарлари

Часив Яр яқинидаги украиналик жангчилар — Донецк областидаги бу шаҳар Украина қўшини 2022 йил июлидан буён мудофааланаётган Бахмутдан 13 километр ғарбда жойлашган.
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги жанглар

Россия қўшини Бахмут йўналишида илгарилашда давом этмоқда, аммо жиддий йўқотишларга учрамоқда, деб ёзилган Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларининг сўнгги ҳисоботида. Уларнинг аниқлик киритишича, РФ армияси Бахмутдан ғарбда ва жануби-ғарбда кичик ютуқларга эришган.

Аввалроқ Украина қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский Россия қўшинларини Бахмутда «ёндирилган ер» тактикасини қўллашда айблаганди. У шунингдек Украина қуролли кучлари «Вагнер» ХҲК отрядлари жангчиларини ҳолдан тойдиргани ва Россия ҳарбий қўмондонлиги Бахмутга махсус топшириқли бўлинмалар ва ҳаво десант кучларини юборишга мажбур бўлганини айтган. РФ мудофаа вазирлиги ва «Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин бу маълумотга муносабат билдирмаган.

Часив Яр узра кўтарилган тутун
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут атрофидаги фронт чизиғидаги хандақда дронларга қарши қурол билан турган украиналик аскар
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК жангчиси Бахмут атрофидаги фронт чизиғида гранатомётдан ўт очмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги ертўлада ухлаётган украиналик аскар
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Изюм атрофидаги украин сапёрлари

Украиналик сапёр Харкив областининг Изюм шаҳри атрофини миналардан тозалаш жараёнида. Россия қўшини ушбу шаҳарни 2022 йил 1 апрелида босиб олганди, аммо Украина ҚК сентябр ойидаги қарши ҳужумида уни ўз назоратига қайтарди.
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Ленинград областида уруш фонидаги ҳаёт тарзи

Санкт-Петербургдан узоқ бўлмаган жойда РФ армияси билан шартнома тузиш бўйича реклама жойлаштирилган билборд. Bloomberg агентлигининг март ойи охирида эълон қилган маълумотига кўра, РФ қуролли кучлари йил мобайнида 400 минг нафар янги аскар билан шартнома тузишни режалаштирган. Россия ҳукумати бу маълумотни тасдиқламаган.
Дмитрий Ловецкий / AP / Scanpix / LETA
Санкт-Петербургдан 160 километр масофадаги Кириши шаҳрида Украинада ҳалок бўлган россиялик лейтенант Андрей Савинов билан хайрлашув маросими.
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид