16 апрел куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутиляпти
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 16 апрел, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+13 даража, кундузи +21...+23 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Фарғона вилоятида баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.