Ўзбекистон | 12:07 / 17.04.2023
13432
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан салқин антициклон чекина бошлайди

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Фарғона водийси вилоятларида ва Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор. Чўл ҳудудларда ва Фарғона водийсида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. 

Кундузги ҳарорат +12...+15 даража, республика шимолида +7...+12 даража атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат +2...+7 даражагача, шимолда баъзи жойларда -3 даражагача пасаяди.

19 апрелдан бошлаб антициклон республика ҳудудидан чекина бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 21 апрелга бориб кечаси +4...+9 даражани, кундузи +20...+25 даражани ташкил этади.

Бугун сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Бугун ва ҳафта давомида пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Бугун ва эртага ҳаво ҳарорати +12…+15 даража атрофида бўлади. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси ҳарорат +2...+4 даражагача пасаяди.

19 апрелдан иш ҳафтасининг охиригача кечалари ҳарорат +4...+7 даража атрофида бўлади, кундузи аста-секин кўтарилади ва жума кунига бориб ҳарорат +20...+23 даражагача кўтарилади.

Мавзуга оид