АҚШ Credit Suisse’ни нацистларнинг ҳисобрақамлари туфайли танқид қилди
Credit Suisse банки XXI асрда нацист жиноятчиларнинг ҳисобрақамларига хизмат кўрсатишда давом этган, улардан баъзиларида – 2020 йилгача, АҚШ Сенати терговни давом эттиришга чақирди.
Швейцариянинг йирик Credit Suisse банки 2020 йилгача нацист жиноятчиларга алоқадор ҳисобрақамларга хизмат кўрсатишда давом этган, дея маълум қилди АҚШ Сенати Бюджет қўмитаси. 18 апрель, сешанба куни Холокост қурбонларини хотирлаш куни Вашингтонда эълон қилинган терговга кўра, банкда Германиядаги нацистларнинг юқори мартабали амалдорлари ёки Аргентинадаги нацистларга алоқадор гуруҳларнинг аъзолари бўлган камида 99 киши ҳисобрақамлари бўлган.
Шу билан бирга, Аргентинадаги нацистлар билан боғлиқ бўлган 70 та ҳисобрақам 1945 йилдан кейин Credit Suisse’да очилган ва улардан камида 14 тасига 21-асрда, баъзиларига эса 2020 йилгача хизмат кўрсатилган, дейилади Сенат қўмитаси баёнотида.
Тергов муаллифлари таниқли юқори мартабали нацистларнинг 21 та ҳисобрақамини аниқлади. Улардан бири Нюрнберг судида айблов ҳукми чиқарилган нацистлар қўмондони, яна бири - СС қўмондонига тегишли бўлган. Ушбу ҳисобрақамлардан бири 2002 йилгача очиқ бўлган, аммо банк ундаги активлар, шунингдек, аниқланган 85 та бошқа ҳисобрақамлар тўғрисида ҳалигача маълумот бермаган. Бундан ташқари, Credit Suisse Нюрнбергда судланган ва оқланган немис амалдорига, шунингдек, Нюрнберг жараёни давомида қамоққа олинган нацист олимга тегишли ҳисобрақамни юритган.
Сенат банк томонидан терговга тўсқинлик қилингани сабабли тергов натижалари тўлиқ эмаслигини қайд этди. У AlixPartners консалтинг компанияси томонидан ҳуқуқ ҳимоячиларининг кўплаб мурожаатларидан сўнг амалга оширилди. Credit Suisse аввалроқ ички терговни чеклаб қўйган, кейин эса нацистларнинг тахминий ҳисобрақамлари бўйича терговга раҳбарлик қилган мустақил омбудсманни ишдан бўшатган эди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024