CNN: АҚШ «Росатом»ни ЗАЭСдаги технологиялари ҳақида хабардор қилди
АҚШ Энергетика вазирлиги «Росатом»ни Запорижжя АЭСдаги Қўшма Штатлар ҳукумати экспорт назорати остидаги технологияларга «тегмасликка» чақирди.
Россия томонидан босиб олинган Украинада жойлашган Запорижжя атом электр станцияси (ЗАЭС) ядро технологиялари соҳасида Америка технологияларига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Бу ҳақда 18 апрель, сешанба куни Американинг CNN телеканали хабар берди.
Унга кўра, 17 март куни АҚШ Энергетика вазирлигининг Ядро қуролларини тарқатмаслик сиёсати бўйича бюроси «Росатом»раҳбариятига Қўшма Штатлар ҳукумати томонидан экспорт назорати остида бўлган ушбу техник маълумотларга «тегмаслик» илтимоси билан хат юборган. CNN журналистлари юқоридаги ҳужжат билан танишганликларини ёзишмоқда.
Қайд этилишича, Энергетика вазирлиги «Росатом»ни ҳар қандай Россия фуқаролари ёки ташкилотларининг Америка технологияси билан ишлаши «ноқонуний» эканлиги ҳақида огоҳлантирган. Товарлар, дастурий таъминот ва технологиялар, агар улардан фойдаланиш Қўшма Штатлар миллий хавфсизлик манфаатларига зарар етказадиган бўлса, АҚШ экспорт назорати остида бўлади.
Мақолада Россия давлат корпорацияси ушбу мурожаатга қандай жавоб бергани ҳақида маълумот тақдим этилмаган.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
10:46 / 21.11.2024
АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди
10:31 / 21.11.2024